"World Boxing" кубогида 9 нафар боксчимиз чорак финалда жанг қилади
Мазкур мусобақада муваффақиятли иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчилар медаллар учун курашни давом эттирмоқда.
Хитойнинг Гуйян шаҳрида бокс бўйича “World Boxing” ташкилоти кубоги баҳслари давом этмоқда. Эртага мусобақанинг чорак финал жанглари бўлиб ўтади.
Навбатдаги кун дастуридан Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар вакили иштирокидаги баҳслар ўрин олган. Уларнинг ғалабаси ярим финал йўлланмаси ҳамда камида бронза медалини кафолатлайди.
Чорак финал жуфтликлари қуйидагича:
–57 кг: Нигина Ўктамова — Жессика Коутиньо (Бразилия)
–60 кг: Ситора Турдибекова — Крисанди Риос (Венесуэла)
–50 кг: Асилбек Жалилов — Субхан Мамедов (Озарбайжон)
–60 кг: Абдумалик Халаков — Салим Эллис Бей (АҚШ)
–70 кг: Шавкатжон Болтаев — Аблайхан Жуссупов (Қозоғистон)
–75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов — Габриеле Гуиди (Италия)
–51 кг: Феруза Казакова — Романе Моулаи (Франция)
–80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Ҳуссеин Иашаиш (Иордания)
+90 кг: Арман Маханов — Данабике Байикевузи (Хитой),
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА