Ҳаво транспортида хавфсизлик қоидалари ҳамда маълумотлар барча йўловчилар учун аниқ ва тушунарли берилиши муҳим. Учиш даврида хавфсизлик қоидалари ҳақидаги маълумотларнинг хорижий тилда берилиши йўловчиларда тушунмовчилик туғдириши ёки қийинчиликка олиб келиши мумкин.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Р.Кушербаевнинг “Самарқанд – Абу-Даби” йўналиши билан “Wizzair” авиакомпанияси томонидан кўрсатилган хизматлардан фойдаланганда айнан шундай муаммога дуч келгани юзасидан қолдирган мурожаатини кўриб чиқди.

Рақобат қўмитасининг олиб борган ўрганишларига кўра, мурожаатчига учиш даврида авиакомпаниянинг экипаж аъзолари томонидан хорижий тилда хавфсизлик қоидалари ҳақида маълумот берилган, бу қоидаларни ўзбек ва рус тилларида тушунтириб беришлари сўралганида ходим томонидан унга нисбатан қўпол муомалада бўлинган, бортни тарк этиши талаб қилинган. Шу тарзда фуқаро мазкур рейсда Абу-Дабига етиб боргани маълум бўлди.

Қўмита томонидан Транспорт вазирлигига ўрганишлар юзасидан сўров хати юборилди. Натижада ўзбошимчалик билан хатти-ҳаракатларни амалга оширган мазкур авиакомпания ходимларига нисбатан чора кўрилди.

Йўл қўйилган қонунбузилишда юзага келган камчилик ва хатоларни бартараф этиш мақсадида экипаж аъзоларига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, муомала маданияти, ҳар бир мамлакатнинг парвозга алоқадор қонунлари ва тартиб-таомиллари ҳамда авиайўловчиларни ҳурмат қилиш бўйича тренинг курслари йўлга қўйилди.

Шунингдек, авиакомпания томонидан 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритиши  таъминланади.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Wizzair” авиакомпанияси Ўзбекистонга рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатишни таъминлайдиган бўлди