| Y | D | S | CH | P | J | SH |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
WAM халқаро ҳамкорликни қадрлайди

Ҳамкорларимиз саҳифаларида
БАА ахборот агентлиги (WAM) бош директори Муҳаммад Жалол Ар-Райсси ахборот соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Малайзияда бўлди. Сафар давомида унга янгиликлар мазмуни бўйича ижрочи директор Абдулла Абдул Карим ҳамроҳлик қилди, деб хабар берди WAM.

Ар-Райсси матбуот, радио ва телевидение, рақамли платформалар, босма ва нашр компаниялари, медиа индустрияси, электрон маркетинг йўналишларидаги икки томонлама ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади. Келгусида умумий манфаатли шериклик янада кенгайиши таъкидланди.

Ташриф давомида агентлик делегацияси Малайзия Миллий ахборот агентлиги (Bernama) ва бошқа ОАВ масъуллари билан учрашди. Малай тилидаги контентга эга мазкур агентлик ўқувчиларига тезкор хабарлар етказишга ихтисослашган.
Меҳмон Малайзия расмийларини Абу-Даби Миллий кўргазма маркази (ADNEC) томонидан WAM билан ҳамкорликда 2022 йил 15-17 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилаётган биринчи “Жаҳон Медиа конгресси”га таклиф қилди.
Мезбон томон анжуманнинг муҳимлигини таъкидлаб, муҳокама қилинадиган масалалар хилма-хиллигига эътибор қаратди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА
Муаллиф: muharramapirmatova




