Бухоро туманида ўғирлик жиноятини ўзига касб қилиб олган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Бухоро тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2023 йил 29 апрель куни номаълум шахслар туманнинг “Маданият Работ” маҳалласи Кўчки Сафед қишлоғида яшовчи фуқаро М.С.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, 500 минг сўм нақд пулларини ўғирлаган.  

Худди шу вақтда айнан биринчи ҳолатдаги воқеа жойига қўшни бўлган фуқаро Ҳ.Д.нинг яшаш уйида ҳам ўғирлик жинояти содир бўлиб, унинг хонадонидан 300 минг сўм пуллари ҳамда 1 миллион 500 минг сўмлик тилла тақинчоқлари ўғирлаб кетилган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди.  

Олиб борилган суриштирув ва тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятларни Бухоро тумани “Маданият Работ” маҳалласида яшовчи вояга етмаганлар 2008 йилда туғилган С.Т. ва 2008 йилда туғилган И.С. исмли шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари фош этилди ва ашёвий далиллар билан қўлга олинган.  

Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳнинг вилоят ва республиканинг бошқа ҳудудларида содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вояга етмаганлар жиноий гуруҳи қўлга олинди