Филиппиннинг Пасай шаҳрида волейбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал босқичи якунланди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, чемпионатнинг 1/4 финалида Италия терма жамоаси Бельгия термасини 3-0 ҳисобида енгган бўлса, Польша – Туркия баҳси 3-0 ҳисобида якунланди. Шунингдек, Чехия 3-1 ҳисобида Эронни, Болгария 3-2 ҳисобида АҚШ терма жамоасини таслим этди.
Шу тариқа, жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳсларида Италия – Польша, Чехия – Болгария терма жамоалари ўзаро рақобатлашадиган бўлди. Мазкур учрашувлар 27 сентябрь куни ташкил этилади.
Маълумот ўрнида: волейбол бўйича 2022 йилда Польша ва Словенияда ўтказилган жаҳон чемпионатида Италия терма жамоаси чемпионга айланган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА