Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон волейбол федерацияси билан ҳамкорликда волейбол бўйича U15 ёш тоифасида мамлакат чемпионати ташкил этилди.

Ўғил болалар ўртасида ташкил этилган мазкур Ўзбекистон биринчилигида республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ энг кучли волейболчи-ёшлар иштирок этди.

Чемпионатнинг якуний натижаларига кўра, Тошкент шаҳар жамоаси биринчи ўриндан жой олган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси иккинчи, Андижон вилояти жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.

Мамлакатимизда ёшлар ўртасида Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турларини янада оммалаштириш, айниқса, волейбол бўйича терма жамоага янги номларни кашф этиш мақсадидан ташкил этилган мазкур чемпионат ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.  

Мусобақа давомида энг яхши ўйин кўрсатган волейболчилар сараланиб, ушбу ёш тоифасидаги терма жамоа таркибидан жой олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол бўйича U15 ёш тоифасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди