Visa компаниясининг Ўзбекистондаги минтақавий бўлинмасига Беҳзод Абдураҳмонов раҳбар (менежер) этиб тайинланди. У ўзининг янги лавозимида бутун мамлакат бўйлаб Visa бизнесини бошқаради. 

Беҳзод Абдураҳмонов 2020 йил Visa компаниясида Ўзбекистон ва Туркманистон банкларида бизнесни ривожлантириш бўйича менежер сифатида иш бошлаган. У чакана банк бизнеси, инновациялар, карталар ва тўлов тизимлари соҳасида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга мутахассис саналади.

Таъкидлаш жоиз, Visa электрон тўловлар саноати бўйича дунёдаги етакчиси компания. У икки юз дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда истеъмолчилар, бизнес, молиявий ва давлат ташкилотлари ўртасидаги транзакцияларни амалга оширади. 

Б.Абдураҳмонов янги лавозимда Visaнинг иқтисодиётни рақамлаштириш ва Ўзбекистонда молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадларига эришишда ёрдам беради. 

– Беҳзод Абдураҳмонов Visa жамоасининг яхши мутахассиси саналади, – дейди катта вице-президент, Украина, Грузия, МДҲ мамлакатлари ва Жануби-Шарқий Европадаги Visa минтақавий менежери Кристина Дорош. – У компаниямизнинг мижозлар билан мустаҳкам муносабатларини сақлаш ва бозорда бизнесни ривожлантиришга ҳисса қўшган. Янги лавозимда Visaнинг иқтисодиётни рақамлаштириш ва Ўзбекистонда молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадларига эришишда ёрдам беришига ишонамиз. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Visa учун стратегик аҳамиятга эга бозор саналади. Ўтган йили компания мамлакатдаги барча молия институтлари, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарига кўрсатилаётган ёрдамни кучайтириш мақсадида Тошкентда ўз офисини очган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Visa компаниясининг Ўзбекистондаги минтақавий бўлинмасига янги раҳбар тайинланди