Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи ҳар бир сайлов округига тўғри келадиган сайловчилар нормаси ҳисобга олиниб 57 округ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сайлов – 2019

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги қарори ва халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясини тузиш ҳамда вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округлар сони ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Эркин Хўжақулов маъруза қилди. Маърузада мамлакатимизда сайлов кампанияси бошланганлиги, бу галги сайловнинг олдингиларидан фарқли жиҳатлари, бешта сиёсий партия иштирок этаётган ушбу муҳим жараён – “Янги Ўзбекистон: Янги сайловлар“ шиори остида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Сайловолди тарғибот ишларида, энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш, холислик, шаффофликни таъминлаш, фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди, мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди

Сессияда янги чақириқ халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этилган номзодлар муҳокама этилиб, комиссия таркиби тасдиқланди.

4.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят сайлов комиссияси таркиби ва сайлов округлари сони тасдиқланди
Жамият
23:01 / 30:09:2019