Бугун Маманов Файзулла Бўриевич Сурхондарё вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари­вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Ф.Маманов 1977 йил 21 октябрда Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида туғилган. 1999 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2004 йил сиртдан Тошкент Молия институтини, 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ­муҳандис, иқтисодчи. 

Маманов Файзулла меҳнат фаолиятини 1991 йил Бойсун туманидаги “Ғайрат” жамоа хўжалигида ишчиликдан бошлаган. 2000-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ердан фойдаланиш бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, 2005-2008 йилларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати­Ўзбекистон либерал-демократик партияси ижроия қўмитаси аппарати ташкилий-партиявий ишлар сектори етакчи консултанти, бош консултанти, тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази котибияти мудири, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси фермерликни ривожлантириш истиқболлари ва таҳлил бўлими бошлиғи, 2010-2013 йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2013-2019 йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

Айни пайтда Тошкент вилоятидаги Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келаётган эди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди