Бугун, 28 август куни Парижда XVII Ёзги Паралимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли спорт тадбирида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси илк бор 65 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.
Паралимпия ўйинларини дунё бўйлаб миллионлаб одамлар кузатишмоқда. Ўзбекча Википедия администратори Николай Артемев ҳам бир неча ой давомида маълумот тўплаб, Ўзбекистоннинг Паралимпия ўйинларидаги иштироки ҳақида мақола тайёрлади. Ушбу мақола билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://uz.wikipedia.org/wiki/O%CA%BBzbekiston_2024-yilgi_Yozgi_Paralimpiada_o%CA%BByinlarida
Ўзбекча Википедиянинг тажрибали фойдаланувчилари расмий манбалардан маълумотлар йиғиб, ушбу маълумотлар асосида мақолалар киритиб борадилар. Уларнинг меҳнати туфайли миллионлаб Википедия фойдаланувчилари ўзбек спортчилари, уларнинг ютуқлари ва спорт мусобақалари ҳақида тўлиқ маълумот олиш имкониятига эга бўладилар.
ЎзА