Вьетнам Социалистик Республикаси Адлия вазирлигининг Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларини ижро этиш департаменти бош директори Нгуен Тханг Лой бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.

Делегация вакиллари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида бўлиб, икки томонлама муносабатларни йўлга қўйиш, шунингдек, икки давлатнинг мажбурий ижро хизматлари ўртасида устувор йўналишлар ва истиқболли ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Бош прокуратурада делегация, Мажбурий ижро бюроси вакиллари билан расмий учрашув ўтказилиб, унда мамлакатимиз ижро тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Делегация аъзолари «Прокуратура тарихи» музейига ташриф буюрди. Шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод тумани бўлимида бўлиб, ижрочилар фаолияти, шунингдек, бу борада жорий қилинган рақамлаштириш жараёнлари ҳамда илғор тажриба ва ислоҳотлар билан яқиндан танишди.

Бундан ташқари, Вьетнам Социалистик Республикаси Адлия вазирлигининг Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларини ижро этиш департаменти бош директори Нгуен Тханг Лой томонидан ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, жараёнларни рақамлаштириш туфайли эришилаётган натижалар юксак баҳоланди.

Тадбир доирасида “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида мамлакатимизда мол-мулкларни “E-Auksion” электрон онлайн-савдолар орқали сотиш бўйича тажриба алмашилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вьетнам ижро соҳаси вакиллари Ўзбекистон Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорлик қилади