Мамлакатимизда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Наслчилик соҳаси учун зарур материаллар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва сифатини яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, бу йўналишда халқаро алоқаларни кенгайтириш ҳамда инновацияларни кенг жорий этишга аҳамият берилаётир.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 31 мартда имзолаган “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган илмий лойиҳаларни кўздан кечириш мақсадида “Ўзнаслчилик” давлат муассасасида бўлди.

Мулоқот давомида чорвачилик, хусусан қорамолчиликда наслчилик ишларини тўғри йўлга қўйиш, наслли қорамолларнинг янги подаларини яратиш, зот ичида саралаш, танлаш амалиётини пухта олиб бориш, қорамолларни сунъий уруғлантиришни жадал давом эттириш, бу борада “Ўзнаслчилик” давлат муассасасидаги наслли буқалар зотини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, корхонада жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ва иккинчи ярим йилликда режалаштирилган ишлар таҳлил қилинди.

Тақдимот давомида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари салмоғини ошириш, маҳсулот сифатини ва корхонанинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда бошқа тегишли масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир сўнггида ёш олимларга мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан топшириқ ва тавсия берилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ветеринария ва чорвачилик соҳасига доир ҳужжат ижроси ўрганилди