Вэнс АҚШ армияси ҳолати ва Эрон атрофидаги вазият юзасидан баёнот берди
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Мичиган штатига жўнаб кетишидан олдин Вашингтонда журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Эронга қарши давом этаётган ҳужум асносида Америка армиясида ўқ-дори танқислиги юзага келгани ҳақидаги хабарга тўхталар экан, у мамлакат мудофаа тизими жуда мустаҳкам эканини таъкидлади.
Шу билан бирга қуролли кучларни молиялаштиришда Байден маъмуриятини айблаб, ўша даврда армияга етарли сармоя киритилмагани, зарур ресурс ажратилмагани, Ҳозирги маъмурият эса ушбу камчиликларни ҳар куни тузатишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, армияга узоқ вақт давомида кам маблағ ажратилгани ҳақиқатан ҳам хавотирни юзага келтирмоқда.
Дональд Трампнинг бир орол портлатилаётгани тасвирланган ижтимоий тармоқдаги чиқишини изоҳлар экан, Мулозим шу орқали Теҳронга аниқ белги юборилганини билдирди. У Президент ижтимоий тармоқ орқали ҳарбий амалиёт эълон қилмаслигини айтиб, шу тариқа Эронга савдо кемаларига қарата ўт очишни тўхтатиш ва террорчи давлат каби ҳаракат қилмаслик бўйича огоҳлантириш бергани, акс ҳолда оқибат оғир бўлишини уқтирганига урғу берди.
Аввалроқ АҚШ етакчиси ўз саҳифасида сунъий интеллект ёрдамида яратилган ва Ислом Республикасининг асосий нефть терминали бўлмиш орол портлатилаётгани акс этган икки тасвирни жойлаб, “Харк ороли ҳавога учириляпти” деб ёзган.
Мақола ЎзА ва “Анадолу” ахборот агентлиги ҳамкорлиги доирасида тайёрланди.
Фардона Яхшибоева, ЎзА