Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Венгрия давлат бошқаруви ва ҳудудий ривожланиш вазири Тибор Наврачич Самарқандга келди.

Вилоят ҳокими Адиз Бобоев билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия  ўртасидаги яқин ҳамкорлик ва дўстона муносабатлар изчил ривожланиб, янги босқичга кўтарилаётгани қайд этилди.

Мулоқот давомида Самарқанд шаҳрида Венгриянинг "Smart Sity" моделини жорий этиш, давлат бошқарувини модернизациялаш, рақамлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Адиз Бобоев Самарқанд 1 миллион аҳоли яшайдиган шаҳарга айланаётгани ва уни ҳар томонлама ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. “Smart Sity" моделини қўллаш Самарқанднинг замонавий қиёфасини янада жозибадор қилиши ва аҳоли учун қулайликлар яратишини таъкидлади.  

Учрашувда Тибор Наврачич Самарқанднинг шаҳар ва туманларидан бири билан Венгрия шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳар муносабатларини ўрнатиш таклифини билдирди. Бу борада ҳам ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Венгрия делегацияси Самарқандга сафари давомида шаҳардаги тарихий- маданий ёдгорликлар ва туризм объектларида ҳам бўлди.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венгрия давлат бошқаруви ва ҳудудий ривожланиш вазири билан учрашув