Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туман "Баркамол авлод" маркази қошида янги ташкил этилган “Велосайёҳлик” клубига маҳаллий бюджетдан 20 миллион сўм ажратилиб, 14 дона велосипед харид қилинди.

Кейинги йилларда туманда экологик зарарсиз ва саломатлик учун жуда фойдали бўлган велоспортни, велосайёҳликни ва ушбу ҳаракат воситасидан фойдаланишни оммалаштиришга эътибор берилаётир.  

Шу мақсадда туманда велоспорт секцияси фаолият кўрсатаётир, велоспорт сайли ўтказиб келинмоқда. Катта ўзбек халқаро автойўлидан ўтувчи республикамиз ва хорижлик велосайёҳлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.  

– Туманимиз ҳокимининг эътибори билан марказимизнинг моддий-техник таъминоти йил сайин яхшиланаётир, – дейди туман “Баркамол авлод” маркази раҳбари Ботир Шодмонқулов. – “Велосайёҳлик” клубимизнинг велосипедлар билан таъминланиши ёшларнинг қизиқишлари ҳисобга олинган ҳолда қилинган яна бир муҳим иш бўлди. Энди ўзининг велосипеди бўлмаган ёшлар бу йўналишда мунтазам шуғулланишлари учун имконият яратилди. Улар велосипедларда туман бўйлаб айланиб, аҳоли ва ёшлар ўртасида велосайёҳликни тарғиб қилишмоқда.  

Т.Бекназаров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Велосайёҳлик клуби туман бюджетидан велосипедлар билан таъминланди