Вазирлар Маҳкамасида тегишли тайинлов амалга оширилди
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси таркибида тайинлов амалга оширилди.
Унга кўра, Борийхон Абирханович Хаджиханов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг Геология, ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.
ЎзА