Навоий шаҳрида мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2024 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Икки сменада ташкил этилган саралаш имтиҳонларида вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 228 нафар педагог қатнашди.  

Икки босқичдан иборат бўлган синовнинг дастлабкисида иштирокчилар дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовларини топширишди.

– Вазир жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган, – дейди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бош мутахассиси Қобил Омонов. – Ушбу жамғарма ҳисобидан Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган, ўқувчилари юқори натижаларга эришган малакали педагог кадрларнинг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда ўз устида доимий ишлайдиган, ўзининг ўқитиш услубига ва халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлган ўқитувчиларга ҳар ойда белгиланган тартибда устамалар тўланади.  

Иккинчи босқичда тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баробари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.  

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир жамғармаси ҳисобидан устама олиш учун педагоглар синовдан ўтишди