Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 1-4 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича “Вазир кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда мусобақанинг туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган ўқувчилар гуруҳ ҳамда яккалик чиқишларда куч синашди.

Якунда гуруҳ машқларида Зарафшон шаҳрининг 13-умумтаълим мактаби жамоаси 1-ўринни, Учқудуқ туманидаги 20-умумтаълим мактаби жамоаси 2-ўринни ва Навбаҳор туманидаги 3-умумтаълим мактаби жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.

Яккалик чиқишда эса 1-ўринни Зарафшон шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Моҳинур Ғуломова, 2-ўринни Учқудуқ туманидаги 20-умумтаълим мактаби ўқувчиси Меҳрибон Рустамова ва 3-ўринни Хатирчи туманидаги 22-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шаҳло Исомиддинова қўлга киритди.

Биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар “Вазир кубоги” мусобақасининг якуний босқичида иштирок этадиган бўлди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири