Вазир Хоразмдаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганди
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Хоразм вилоятида бўлиб, таълим масканларида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ва педагоглар билан мулоқот қилди.
Хусусан, вазир Урганч ва Хонқа туманларида жойлашган таълим ташкилотларида яратилган шароитларни ўрганди ва ўқув жараёнининг ташкил этилиши ҳамда педагоглар учун яратилган имкониятлар билан қизиқди.
[gallery-31482]
Учрашувлар доирасида таълим сифатини янада ошириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва ўқувчилар учун яратилган шароитларни янада такомиллаштириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Маълумот ўрнида: Хоразм вилоятида жами 565 та мактаб фаолият юритиб, уларда 400 мингга яқин ўғил-қизлар таълим-тарбия олмоқда.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов(сурат),
ЎзА мухбирлари