Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида республикамиз бўйлаб давом этаётган «Китобхонлик ҳафталиги» ҳамда Жазони ижро этиш департаментининг «Маънавият ойлиги» доирасида устоз ижодкорлар иштирокида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!» номли маънавий-маърифий тадбир уюштирилди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Ботиржон Эргашев, «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Аҳмаджон Мелибоев ва бошқалар мамлакатимизда маънавият соҳасида бўлаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида гапирди.

- Инсон дунёга келар экан, киндик қони тўкилган заминга ўзгача меҳр қўяди,- дейди «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири, шоир Салим Ашур. - Китобни севган эл маърифатга ошно бўлади. Бугун ана шу эзгу ғояни ўзида мужассам этган тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда. Бунда ёзувчи ва шоирлар анча фаол. Қолаверса, китоб ярмаркалари, китобхонлик тарғиботига бағишланган акциялар кўплаб хонадонларга китоблар кириб боришини таъминлайди.

Тадбир самимий руҳда давом этди. Устоз ижодкорлар китоб ва китобхонлик, маънавий юксалиш ҳақида сўзлаб, фикрларига қўшимча тарзда шеърлар ўқиди.

Тадбир доирасида департаментга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган 1000 дона китоб совға қилинди. Бу эса ички ишлар ходимларини хурсанд қилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати маълумот беришича, «Маънавият ойлиги» ҳудудлар кесимида ҳам кенг қамровда давом этмоқда.

Д. Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!