Олмалиқ шаҳрида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» республика танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мазкур танлов Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Мақсад, илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларда фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи талаба-ёшларни рағбатлантиришдан иборатдир.

Тадбирда мамлакатимизда иқтидорли ёшларнинг фаолияти, эришган ютуқларини юртимиздаги барча йигит-қизларга ибрат ва намунага айлантириш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Танловнинг саралаш босқичлари жорий йил 8-22 ноябрь кунлари барча туман ва шаҳарларда «Миллий мақом ва миллий эстрада», «Тасвирий ва амалий санъат», «Адабиёт ва публицистика» йўналишларида ўтказилди. Унда иштирок этиш учун 400 нафарга яқин номзод ариза топширган бўлиб, 66 нафар иштирокчи вилоят босқичига тавсия этилди.

Барча иштирокчиларнинг ижодий ишлари, асарлари ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.

Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг барча ҳудудий вакилларига ташкилотчилар томонидан компьютер жамланмаси топширилди.

Шундан сўнг «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» республика танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.

Жумладан, «Миллий мақом ва миллий эстрада» йўналишида биринчи ўринни Ангрен шаҳридан Шаҳзод Абдуқулов эгаллади. Иккинчи ўринга Оҳангарон туманидан Ортиқали Исроилов ва Чиноз туманидан Азизбек Ўринбоев лойиқ кўрилди. Учинчи ўринни Қибрай туманидан Беҳрўз Бахтиёров, Паркент туманидан Қудрат Шавкатов ва Янгийўл туманидан Нозима Раҳмонова эгаллади.

«Тасвирий ва амалий санъат» йўналишида биринчи ўринга бир-биридан чиройли асарлари учун Ангрен шаҳридан Абдураҳим Уралов муносиб қўрилди. Иккинчи ўринни Чиноз туманидан Наргиза Йўлдошева ва Қибрай туманидан Сайдуллахўжа Раҳматов қўлга киритди. Учинчи ўринни Зангиота туманидан Темур Ботиров ва Нурафшон шаҳридан Умид Аҳмедов эгаллади.

Шунингдек, «Адабиёт ва публицистика» йўналишида биринчи ўринга Ўрта Чирчиқ туманидан Отабек Исроилов турли мавзулардаги журналистик материаллари учун лойиқ топилди. Иккинчи ўринга Ангрен шаҳридан Отабек Бакиров ва Нурафшон шаҳридан Севинч Азаровага насиб этди. Учинчи ўринни эса Олмалиқ шаҳридан Дилафруз Тошпўлатова, Қуйи Чирчиқ туманидан Муҳаммад Юсуфбоев ва Оҳангарон шаҳридан Шоира Тўлаганова эгаллади.

– Ёш иқтидор эгалари истеъдодини рўёбга чиқаришда бу каби танловларнинг ўрни катта, – дейди танловнинг "Адабиёт ва публицистика" йўналиши ғолиби Отабек Исроилов. – Ижодкор ёшларга кўрсатилаётган бундай рағбат ижодкор ёш авлод учун чинакам далда, катта эътирофдир. Бундай рағбат барчамизга келгуси фаолиятимизда катта масъулият етаклайди.

Барча ғолиблар танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. Ташкилотлар томонидан уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» – Тошкент вилояти бўйича ғолиблар аниқланди