Юртимиз бўйлаб 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда. Ҳар йили мазкур сана мамлакатимизда ўзгача шукуҳда нишонланади.

Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 19 февралда “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарорининг имзоланиши муҳим қадамлардан бири бўлди. 

Мазкур ҳужжатда юртимизда “Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ва маданий-маърифий тадбирлар доирасида мазкур санани кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириб, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатиш кўзда тутилган. 

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси вакиллари, истеъфодаги ҳарбий хизматчилар, устоз-муаллимлар ҳамда талабалар иштирок этди. 

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов ўтганларни ёдга олиш, аждодлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш барчамизнинг инсонийлик бурчимиз эканлигини таъкидлади. 

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Фахрийлар Кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Хайрулла Сагдуллаев мазкур байрамнинг аҳамияти, унинг миллий давлатчилигимизда тутган ўрни ҳақида сўз юритди. 

Тадбирда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Академия профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари ўртасида ўтказилган “Ректор кубоги” спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Расмий қисмдан сўнг Академия талабалар театр студияси томонидан таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосов томонидан суратган олинган “Сен етим эмассан!” фильмидан парча намойиш этилди. 

Мазкур асар ҳаётий воқеаларга асосланган бўлиб, тошкентлик темирчи Шомаҳмуд Шоахмедов ва унинг турмуш ўртоғи Баҳри ая Акрамованинг Иккинчи жаҳон уруши даврида Совет Иттифоқининг турли ҳудудларидан Тошкентга келтирилган турли миллатга мансуб 14 нафар болани боқиб олганликлари ҳақида ҳикоя қилади. 

Талабалар томонидан кучли драматик тарзда ижро этилган саҳналар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. 

Уруш, айрилиқ, соғинч ҳисси акс этган шеърлар, қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. 

Тадбир давомида талаба-ёшлар бугунги тинч-осойишта, фаровон ҳаёт қанчалик бебаҳо неъмат эканлиги, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш муқаддас бурчлигини яна бир бор ҳис қилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди