“Ватан ҳақида энг яхши эссе” танлови ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Маданият вазирлиги томонидан марказий аппарат ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ватан ҳақида энг яхши эссе” танлови ўтказилди.
Танловда вазирлик марказий аппарати ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари Ватанга муҳаббат, миллий қадриятлар, мустақиллик ғояси ва Янги Ўзбекистон тараққиётига бағишланган ижодий эсселар ёзди.

Танлов учун ёзилган эсселар Низомда белгиланган мезонлар асосида экспертлар томонидан кўриб чиқилиб, баҳоланади.

Танлов якунлари ҳамда ғолиблар рўйхати Маданият вазирлигининг расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Бу каби ижодий танловлар мутахассисларнинг фикрлаш салоҳияти, саводхонлиги, билими ва савияси, дунёқараши, фаол фуқаролик позициясини атрофлича ўрганиш ва таҳлил этишда алоҳида аҳамият касб этиши шубҳасиз.
Н.Усмонова, ЎзА