Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болаларни аниқлаш, рўйхатга олиш ва уларни муносиб тарзда жойлаштириш ваколати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юклатилмоқда.  

Болага тарбия, таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш бўйича масъул шахс ўз вазифасини бажармаса, маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, васий ёки ҳомий тайинлаш ваколатини ҳокимдан "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари директорларига ўтказиш назарда тутилмоқда.  

Лойиҳада нотариуслар зиммасига болани фарзандликка бериш (олиш), болани васийликка ёки ҳомийликка бериш ҳақида аризадаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш бўйича мурожаат қилингани тўғрисидаги маълумотларни “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига тақдим этиб бориш мажбуриятини юклатиш белгиланмоқда.  

Шу билан бирга, зиммасига юклатилган мажбуриятни лозим даражада бажармаганлиги учун васийлик, ҳомийлик ёки тутинган ота-оналик вазифаларини бажаришдан четлаштирилган шахсларга болалар фарзандликка берилмаслиги ва улар васий ёки ҳомий этиб тайинланмаслиги кўзда тутилмоқда.  

Педагоглар вояга етмаган шахсларга таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлиги учун бир йил давомида такроран маъмурий жавобгарликка тортилган тақдирда уларнинг таълим ташкилотларида педагоглик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланмоқда.    

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Васий ёки ҳомий тайинлаш ваколати ҳокимдан "Инсон" марказларига ўтказилади