Варраклар фестивали – болаликнинг ёрқин онлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан “Янги имкониятлар ойлиги” доирасида “Smile spring” варраклар фестивалининг республика босқичи ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Фестивалда 18 минг 730 нафардан ортиқ ўқувчи-ёш қамраб олиниб, иштирокчилар уч йўналишда ўзаро беллашди.

Тадбирда куй-қўшиқлар ва иқтидорли ёшлар томонидан саҳналаштирилган бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Н.Усмонова,
ЎзА