17-18 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Вакиллик ҳокимияти органлари тизимини модернизация қилишнинг конституциявий-ҳуқуқий муаммолари: Ўзбекистон учун халқаро тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раислари, вазирлик ва идоралар, таҳлилий марказлар, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Шунингдек, Буюк Британия, Россия, Словения, Франция, Польша, Япония, Хитой, Туркия, Қозоғистон ва Тожикистон каби 9 мамлакатдан экспертлар ва олимлар, Венеция комиссияси, ЕХҲТ ва GIZ каби халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди. 

Анжуман давомида янгиланган Конституция шароитида парламент ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, уларнинг фаолиятига оид замонавий ёндашувлар хорижий экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилинди. Шунингдек, қонунчилик фаолияти, парламент назорати, вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, сиёсий партиялар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг роли масалалари кўриб чиқилди. Бу борада хорижий давлатларнинг тажрибасига оид маълумотлар, экспертларнинг таклифлари тингланди. 

[gallery-22875]

Анжуманда сўзга чиққан Буюк Британия, Россия, Словения, Қозоғистон давлатларининг вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларни, миллий парламентимиз ривожи йўлидаги саъй-ҳаракатларни алоҳида эътироф этди. Шунингдек, Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясининг айнан Тошкентда ўтказилгани Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятда самарали, инклюзив ва шаффоф давлат ҳокимияти тизимини барпо этишга қаратилган демократик ислоҳотлар мамлакати сифатида тан олинаётганининг намунаси эканлигидан далолат бериши қайд этилди. 

Анжуман иштирокчилари янгиланган Конституциямиз Ўзбекистон миллий давлатчилиги ривожланишида янги босқични белгилаб бергани ҳамда демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат қуришнинг пойдевори бўлганини таъкидлади. 

Қайд этилганидек, 2024 йилда илк бор аралаш сайлов тизими асосида ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови мамлакатимизда конституциявий ўзгаришларни амалга оширишда муҳим қадам бўлди. 

– Олий вакиллик органининг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ва иштирокини оширишга қаратилган 20 дан ортиқ қонун қабул қилинди, — деди парламент қуйи палатаси депутати Ш.Якубов. – Янги Конституцияда парламент ваколатлари янада оширилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 тадан 12 тага, Сенатнинг ваколатлари 14 тадан 18 тага етказилди. Парламентнинг ҳукуматни шакллантиришдаги иштироки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари устидан назорат қилиш ваколатлари янада кучайтирилди. Ҳудудларда ҳам маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари кенгайтирилди. 

Умуман, конституциявий ислоҳотлардан кейин парламент ва вакиллик органларининг фаолиятида замонавий ёндашувлар юзага келди. Мамлакатимизда аралаш сайлов тизими амалиётга жорий қилингани, ўтган 2024 йилда бўлиб ўтган сайлов ана шу тизим асосида ўтказилгани, янги шаклланган парламент таркибида илмий даражали депутатлар, ёшлар сафи кўпайганини алоҳида қайд этиш лозим, – деди депутат. 

Анжуманда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини такомиллаштириш ва парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг сиёсий-ҳуқуқий масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Вакиллик органларини самарали модернизация қилишда халқаро тажрибани ҳар томонлама ўрганиш, энг илғор хорижий амалиётларни таҳлил қилиш ҳамда миллий манфаатларимиздан келиб чиқиб улардан фойдаланиш масалаларига урғу берилди. 

Анжуман якунида янги конституциявий ислоҳотлар шароитида парламент ва ҳокимиятнинг вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Халқаро анжуман сессияларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттирмоқда. 

Муҳтарама Комилова, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вакиллик ҳокимияти органлари фаолиятида конституциявий асослар, самарадорлик ва хорижий тажриба