Сурхондарё вилоятининг Узун туманидаги Тожикобод маҳалласида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Замонавий усулда бунёд этилган муассасани қуриб, ишга тушириш учун 4 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланди. 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти бир йўла зарур жиҳозлар билан таъминланиб, маҳаллада яшайдиган 35 кишининг бандлигини таъминлади.


Аввалроқ чекка туманнинг Сурхон маҳалласида 5 миллиард 221 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган 32-мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилган эди. 150 болага мўлжалланган бу масканда кичкинтойлар учун барча қулайлик яратилган.
Эндиликда ҳар иккала маҳалла болажонлари ҳам қулай, хавфсиз ва замонавий шароитларга эга муассасада таълим-тарбия олиб, камолга етади.



Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири