-

Шу йилнинг 23-24 август кунлари Тошкент вилоятининг Паркент туманида “Узум сайли” халқаро фестивали ўтказилади. Ҳозирда ташкилотчилар томонидан мазкур йирик анжуманга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Айтиш керакки, 2022 йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу тадбирни узумчилик соҳаси ишқивозлари ва хорижлик меҳмонлар интизорлик билан кутмоқда. Сайлнинг асосий мақсади, иштирок этувчи давлатлар ва компаниялар, уларга яратилган шароитлар ҳамда бу йилги дастурда қандай янгиликлар киритилгани хусусида Туризм қўмитаси бош мутахассиси Умарбек Эсонбоев билан суҳбатлашдик. 

- Бу йилги “Узум сайли” халқаро фестивалида ташриф буюрувчиларни қандай янгиликлар кутмоқда?

- Ўзбекистоннинг гастротуризм, экотуризм, энотуризм, агротуризм йўналишларини маҳаллий ва хорижий сайёҳларга кенг очиб бериш мақсадида ташкил этилаётган бу фестивалимизда биринчи марта хорижий давлатлардан 30дан ортиқ расмий делегациялар иштирок этади. Улар ўзининг юқори технологиялар асосида тайёрланган маҳсулотлари билан қатнашади. Тошкент вилояти Паркент туманидаги виночилик хўжаликлари билан танишади ва бу борада фикр алмашинувлар бўлади. Биз Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда виночилик соҳасида фаолият юритаётган олимлар, тадбиркорлар ва узумчилик хўжалиги раҳбарлари иштирокида икки томонлама очиқ мулоқотлар ташкил этишни режалаштирганмиз. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hZCY2LI_QeI" title="“Uzum sayli” xalqaro festivaliga tayyorgarlik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов,Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Узум сайли” халқаро фестивалига тайёргарлик (+видео)