“UzChess Cup III”: Тошкентда Абдусатторов, Эригаиси, Непомняший ва бошқалар беллашади
Ўзбекистон шахмат федерацияси хабарига кўра, жорий йилнинг 6-16 июнь кунлари Тошкентда ташкил этиладиган “UzChess Cup III” турнирининг “Masters” гуруҳида иштирок этадиган шахматчилар номи маълум бўлди.
Унга кўра, умумий мукофот жамғармаси 121 минг 500 АҚШ долларидан иборат турнирнинг кучлилар мусобақасида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов, ҳиндистонлик Аржун Эригаиси, Видит Гужрат, россиялик Ян Непомняший, АҚШлик Ҳанс Ниеманн, озарбайжонлик Шаҳриёр Мамедяров, грециялик Николас Теодору баҳс олиб боради.
Мусобақалар шунингдек, “Challengers” ва “Futures” гуруҳларида айланма, “Open” гуруҳида эса швейцарча тизимда ўтказилиши белгиланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА