Пойтахтимизда ўтаётган "UzChess Cup-2025" турнирининг ортда қолган 6-тур учрашувлари ҳар жиҳатдан муросасиз кечди.

Мазкур турда икки маҳоратли шахматчиларимиз Нодирбек Ёқуббоев ва Нодирбек Абдусатторов ўртасидаги ўйин энг узоқ давом этган баҳс сифатида ёдда қолди.

Қора доналарда ҳаракатланган Абдусатторовнинг кичик хатоси, Ёқуббоевнинг ғолиблик сари жон-жаҳди билан интилиши ҳисоб 1:0 кўринишида поёнига етишига олиб келди.

Ушбу турда Аржун Эригаиси - Жавоҳир Синдоров ва Аравинд Читамбарам - Шамсиддин Воҳидов қарама-қаршилигидаги ўйинда ҳамюртларимиз ғалабага тенг дурангга эришган бўлса, венгриялик Ричард Раппорт ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандхадан 1 очко тортиб олишга муваффақ бўлди. Шунингдек, эронлик Пархам Магсудлу ва россиялик Ян Непомняшийлар ўртасидаги ўйинда муроса йўли танлангани "Masters" гуруҳида етакчилик йўлидаги рақобатчилар сафи кенгаймаслигига имкон яратди.

Бугун, 25 июнь куни ўтказиладиган 7-тур ўйинлари остонасида Аржун Эригаиси, Пархам Магсудлу ва Нодирбек Абдусатторов 4 очко билан етакчилик қилмоқда. Жавоҳир Синдоров 3,5 очко билан кучли тўртликка кўтарилди. Шамсиддин Воҳидов 3 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-ўриндаги жойини мустаҳкамлади.

Мукофот жамғармаси 105000 АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг “Challengers" гуруҳида ўтган 6-тур баҳсида Жаҳонгир Воҳидов қора доналарда ғолибликка асосий даъвогар Николас Теодоруга ютқазиб қўйди. АҚШлик Эндрю Ҳонг оқ доналарда украиналик тажрибали Василий Иванчукка ютқазиб қўйди. Қора доналарда ҳаракатланган ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминов швециялик Виталий Сивук билан муроса йўлини танлади. Муҳаммадзоҳид Суяров - Гулруҳбегим Тоҳиржонова учрашувида ҳам дуранг қайд этилди.

Ўтказилган ўйинлар сарҳисобига кўра, 7-тур ўйинлари остонасида “Challengers" гуруҳида Николас Теодору 5 очко билан якка пешқадамга айланган бўлса, Эндрю Ҳонг 4 очко билан 2-ўринни, Муҳиддин Мадаминов 3,5 очко билан 3-ўринни банд этиб турибди.

“Futures" гуруҳидаги ўйинларда кутилганидек ҳамюртимиз Ортиқ Ниғматов пешқадамлик қилмоқда. Ниғматов 6-турда испаниялик Алан Пишони мағлубиятга учратиб, очколари сонини 4,5 тага етказди.

Бугун мусобақанинг 7-тур баҳслари ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, 9 та турдан иборат турнирнинг "Masters" гуруҳи ғолиби 20 минг АҚШ доллари, “Challengers” гуруҳида етакчига айланган шахматчи 6 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"UzChess Cup-2025": Нодирбеклар курашида Ёқуббоевга омад кулиб боқди