“Uzbekistan Judo Tour” ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланди
Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида “Uzbekistan Judo Tour” туркум мусобақаси юртимиздаги 200 нафардан зиёд иқтидорли ёшларни муросасиз беллашувлар майдонида бирлаштирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт соҳасини ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда олимпия спорт турларининг оммавийлигини оширишга қаратилган шиддатли дзюдо беллашувлар терма жамоага номзод кўплаб дзюдочиларни жамлай олгани билан аҳамиятли бўлди.
Беллашувлар якунига кўра, ўз вазн тоифаларида Абдураҳим Нутфуллоев, Мусо Собиров, Фазлиддин Рафиқов ва Сўғдиёна Рафкатова чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.

Умумий мукофот жамғармаси 200 миллион сўмдан иборат мусобақа якунида ғолиблар медаль ва дипломдан ташқари 22 миллион, кумуш медаль эгалари 14, бронза медаль соҳиблари эса 7 миллион сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА