Ушбу завод мамлакатимизда ва умуман минтақамизда нефть-газ-кимё саноати соҳасидаги энг йирик корхонадир. Мажмуада, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади. Ушбу маҳсулотлар ҳисобига, йилига 500 миллион долларлик импорт ўрни қопланади, 200 миллион долларлик экспорт ва 2 триллион сўмлик солиқ тушумлари таъминланади.
Завод ишга тушганидан кейин жами 1 минг 300 та мутахассис юқори даромадли, доимий иш ўрнига эга бўлади. Маросим доирасида яна бир корхона - Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини 3 баробарга кенгайтириш бўйича лойиҳа қурилишига ҳам старт берилди. Бу лойиҳанинг қиймати 1 миллиард 800 миллион доллар бўлиб, Uzbekistan GTL заводи ёнида қурилади. Унда 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш ҳисобига йилига 280 минг тонна полиэтилен ва 100 минг тонна полипропилен тайёрланади. Яна мингга яқин иш ўрни очилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/j41z19DSV9U" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Кенжабек Бекжонов, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА