“Uzbekistan Airways” Пхукетга рейсларни тиклайди
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 1 декабрдан бошлаб Таиланднинг асосий курорт шаҳри -Пхукетга мунтазам рейсларни йўлга қўяди.
Тошкент — Пхукент — Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Авиакомпаниядагилар чипталарни сайт ёки “Uzbekistan Airways” иловаси орқали онлайн сотиб олиш мумкинлигини эслатиб ўтди.
Пхукет Андаман денгизида жойлашган тропик ўрмонларига эга тоғли оролдир. Пхукет ғарбий соҳилининг тиниқ сувлари пляж бўйлаб чўзилган бўлиб, уларнинг аксарияти Таиланднинг энг машҳур пляжлари рўйхатига киритилган. Оролда кўплаб сара денгиз бўйидаги курортлар, SPA-салонлар ва ресторанлар мавжуд. Шу номли провинция пойтахти Пхукет шаҳрида гавжум бозорлар ва бир талай дўконлари бор эски уйлар жойлашган.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА