8 май куни Тошкент шаҳри халқаро аэропортининг маҳаллий ҳаво қатнови терминалига “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг 24-Airbus A320neo ҳаво кемаси келиб қўнди. UK32029 рақами билан рўйхатга олинган Airbus A320neo Тайвандан олиб келинди. Аэропорт ва авиакомпания ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари янги ҳаво кемаси ва экипажини сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олишди.

Икки тоифали классга эга – 8 бизнес-класс ва 162 эконом-класс ўриндиқли бортнинг ўзига хос хусусияти учувчилар кабинаси ойналари атрофидаги қора рамка. Ҳаво кемасини бўяш учун авиация саноатидаги энг яхши эмаллардан бири AKZO NOBLE BCC танланган. Қайд этиш керак, ҳаво кемаси узоқ муддатли лизинг асосида етказиб берилди.  

Бошқарув авиакомпаниянинг тажрибали учувчилари – парвоз отряди сардори ўринбосари Евгений Нагай ва ҳаво кемаси сардори Фарҳод Латипов томонидан амалга оширилди. Авиалайнер тез кунларда ўзининг биринчи йўловчиларини қабул қилиб, мунтазам ва чартер авиақатновларини амалга оширишни бошлайди.  

– Ўзбекистон ҳаво йўллари янги ҳаво кемалар олиш ва парвозлар географиясини кенгайтириш, республикага хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда фуқароларимизга дунё бўйлаб саёҳат қилиш имкониятини ошириш бўйича тузилган режаларини муваффақиятли амалга оширяпти, – дейди компания бошқаруви раиси Шухрат Худойқулов. – Авиакомпаниянинг барча авиалайнерлари сифат, қулайлик, хавфсизлик бўйича замонавий талабларга жавоб беради, шунингдек, халқаро майдондаги энг ишончли авиаташувчилардан бири сифатидаги мақомини мустаҳкамлайди.  

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Airbus A320neo – машҳур Airbus A320 лайнерларининг янги авлоди. “neo” қисқартмаси эса “New Engine Option” – янги талқиндаги двигателли деган маънони англатади.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/8hsEiNoNy78?si=R7W8xdKG2NkWQX6N" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев,  

Дониёр Якубов ва Аслиддин Алижонов (видео),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Airways” паркига 24-Airbus A320neo қўшилди (+видео)