Коронавирус сабаб Бирлашган Араб Амирликларига кириш учун янги талаблар қўйилди.

Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 январидан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистондан БААга бораётганлар учун мажбурий тартиблар жорий этилмоқда.

Унга кўра, фуқаролар парвоздан 48 соатдан кўп бўлмаган вақт оралиғида COVID-19 га қарши ПЗР усулида топширилган тестининг салбий натижасини тақдим этишлари керак.

Дубай/Шаржа аэропортида ПЗР тести тақдим этилиши шарт ва тест натижаси олгунга қадар мазкур фуқаролардан изоляцияда бўлишлари сўралади.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Миграция агентлиги томонидан Кореяга бормоқчи бўлганларга қилинган мурожаатда, Корея томонидан тан олинган вакцина билан эмлангани ҳамда кетишдан 72 соат олдин олинган ПЗР тести натижасига кўра, инфекция аниқланмаганига қарамасдан, Корея ҳудудида кириб борган ўзбекистонликларда коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Шунингдек, 2021 йил 23–30 декабрь кунлари жўнаб кетган фуқароларнинг 1 нафарида, 2022 йилнинг 6 январида жўнаб кетган 98 нафар фуқаронинг 6 нафарида коронавирус аниқлангани сабабли Корея ҳукумати томонидан Ўзбекистон учун ушбу давлатга кириб борувчи фуқаролар сони қисқариши, ҳаттоки вақтинчалик тўхтатилиши каби чекловлар қўйилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Uzbekistan Airways" БААга бормоқчи бўлганларга янги талабларни жорий этди