“Тошкент” аеропортининг маҳаллий авиайўналишлар терминалида иккинчи А321nео НХ ҳаво кемасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

UK32103 рўйхатга олиш рақамини олган А321neo NX ҳаво кемаси “Uzbekistan Airways” экипаж аъзолари – Максим Шулепин ва Нагай Евгений бошқарувида олиб келинди. 

Мазкур самолёт Евроосиё қитъаси бўйлаб деярли тўла юк билан парвозларни амалга ошириши мумкин. Масалан, Ўзбекистон пойтахтидан анча узоқ бўлган Тошкент – Лондон, Тошкент – Сеул, Тошкент – Куала Лумпур каби йўналишларда қатновни амалга оширади. 

Самолётнинг максимал учиш вазни 97 тоннани ташкил этади. Шунингдек, самолёт 23 минг кг тижорат юкларини ташиши имконияти мавжуд. Ҳаво кемаси саҳнида 188 йўловчи ўриндиқлари, улардан бизнес-класс – 16 ва эконом классида 172 ўриндиққа ега. 

Шуни ҳам айтиш жоиз, авиакомпания ҳаво кемалари паркини унификациялаш “ Uzbekistan Airways ” AЖда трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”да белгилаб берилган. Aвиакомпания янги йўналишларни очишни, Европа ва Осиё мамлакатларига аввалги машҳур бўлган йўналишларни қайта тиклашни режалаштирмоқда. Ҳаво паркини янги A321nео LR ҳаво кемалари билан тўлдириш эса ушбу муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 февраль куни “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ўзининг авиапаркидаги биринчи Airbus A321 LR ҳаво кемасини кутиб олди. “Uzbekistan Airways” парки ҳозирда 26 та йўловчи ҳаво кемасига, жумладан, 12 та Airbus лайнерлари (A320 – 9, A320neo – 3, A321LR – 2) эга. 

Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари замонавий Airbus А321neo NX авиалайнерининг техник хусусиятлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси иккинчи Airbus A321 ҳаво кемасини қабул қилди