"Uzbekistan Airways" халқаро авиа ҳамкорликни кенгайтириш ва йўловчилар учун қулайликни оширишга қаратилган стратегик йўналишини изчил давом эттирмоқда.

Хусусан, ўтган йиллар давомида авиапаркка бир нечта замонавий,  кам ёқилғи сарфи, юқори қулайлик ва хавфсизлик технологиялари билан жиҳозланган самолётлар келтирилди. CIP заллар ва тезкор расмийлаштириш хизматлари ташкил қилинди. Онлайн чипта хариди, электрон рўйхатдан ўтиш ва мобил иловалар орқали хизмат кўрсатиш ривожланди. Компания хавфсизлик, аниқлик ва хизмат кўрсатиш сифати бўйича бир қатор мукофотларга эга бўлди.

Хўш, бугунги кунда "Uzbekistan Airways" АЖ томонидан қайси йўналишларга парвозлар йўлга қўйилган?

"Uzbekistan Airways" АЖ ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 90 дан зиёд йўналишга парвозларни амалга ошираётган компания бугунги кунда Тошкентни Деҳли, Мумбай ва Гоа шаҳарлари билан боғлади. "Air India" билан ҳамкорлик натижасида эса Жанубий Осиё бўйлаб янада кенг маршрутлар тақдим этишни кўзлаган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, "Air India" авиакомпанияси билан interline-шартнома имзоланди. Бу келишув Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги саёҳатлар учун янги имкониятларни очиб берди. Энди Тошкентдан Ҳиндистоннинг 30 дан ортиқ шаҳрига — Бангалор, Ҳайдаробод, Гоа, Кочин каби манзилларга — ягона чипта орқали учиш, юкни якуний манзилгача расмийлаштириш ва барча парвозлар учун посадка талонларини жўнаб кетиш аэропортида олиш мумкин.

Эндиликда Самарқанд — Боку рейси ҳам йўлга қўйилган. Ушбу ҳамкорлик икки мамлакат — Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида туризм ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Тошкент ва Боку ҳаво хабларининг транзит салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

"Uzbekistan Airways" анъанавий равишда Ҳаж дастури доирасида рейсларни амалга оширишни таъминлаб келмоқда. 2025 йилда ҳам зиёратчиларни Саудия Арабистонига етказиш ва ортга қайтариш жараёнлари икки босқичда муваффақиятли ташкил этилди. Барча парвозлар белгиланган жадвал асосида ва тегишли ва масъул хизматлар билан тўлиқ ҳамкорликда амалга оширилди.

Етказиш босқичи жорий йил 13 майдан бошланиб, 28 майгача давом этди. Бу даврда Тошкент, Наманган, Нукус, Урганч, Қарши, Термиз, Навоий ва Самарқанд шаҳарларидан Мадина шаҳрига жами 26 та рейс амалга оширилди.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Uzbekistan Airways" АЖ 90 дан зиёд йўналишга парвозларни амалга оширмоқда