Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйда овоз бериш амалиёти – ўрганишга арзигулик тажриба

Корея Республикасининг “The Korea Post” журнали вице-президенти Чо Гён Хи хоним бугун Самарқандда бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови овоз бериш жараёнларига ҳозирлик билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясидаги учрашув чоғида меҳмонга мамлакатимизда Президент сайлови кампаниясининг бориши ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, “The Korea Post” журнали вице-президенти Самарқанд шаҳридаги сайлов участкаларида бўлиб, уларнинг фаолиятига гувоҳ бўлди.

– Ўзбекистонда сайловлар ягона Сайлов кодекси асосида ўтказилиши менга манзур бўлди, – дейди Чо Гён Хи хоним. – Сайловга тайёргарлик очиқ ва шаффоф ташкил этилган. Участкада сайловчилар учун жуда қулай шароит яратилган экан. Айниқса, ногиронлар ва кексалар учун уйда овоз бериш имконияти яратилиши ўрганса арзигулик тажриба экан. Кореяга бориб, бу ҳақда албатта, батафсил ёзмоқчиман. Участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ўз ишини яхши билиши ва ҳар бир вазифага масъулият билан ёндошишини кўриб айтишим мумкинки, эртага юртингизда сайлов жуда юқори савияда, адолатли ўтишига ишонаман.

Кореялик меҳмон округ сайлов комиссияси матбуот маркази фаолияти билан ҳам танишди.

 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА