Уй-жойнинг энг қиммати Тошкентда, энг арзони Қувасойда
Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида ҳудудлар кесимидаги нархлар тафовути қарийб 6 баробарга етди. 1 квадрат метр уй-жойнинг энг юқори ўртача нархи Шайхонтоҳурда 25,3 млн. сўмни, энг паст кўрсаткич эса Қувасойда 4,5 млн. сўмни ташкил этди.
Барқарор урбанизация ва уй-жой бозори миллий қўмитаси 1 сентябрь ҳолатига кўра Ўзбекистондаги кўчмас мулк объектларининг ўртача бозор нархларини эълон қилди. Тадқиқот мамлакатнинг 12 та агломерациясидаги 35 та шаҳар ва туманни қамраб олган бўлиб, унда кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда нотурар объектлар нархлари таҳлил қилинган.
Маълумотлар электрон савдо майдончаларидаги нархлар мониторинги асосида шакллантирилган. Пойтахтда хонадонларнинг энг юқори ўртача нархи Шайхонтоҳур туманида қайд этилган — 1 квадрат метр учун 25,3 млн. сўм. Ундан кейин Миробод — 23,2 млн. сўм, Яккасарой — 20,5 млн. сўм, Мирзо Улуғбек — 19,6 млн. сўм, Юнусобод — 17 млн. сўм, Чилонзор — 16,7 млн. сўмни ташкил этади.
Олмазор ва Яшнобод туманларида 1 квадрат метр хонадоннинг ўртача нархи 14,2 млн. сўм, Учтепада — 13,7 млн. сўм, Бектемир ва Сергелида эса 11,5 млн. сўмни ташкил этган. Пойтахтдаги энг паст кўрсаткич Янгиҳаёт туманида қайд этилган — 1 квадрат метр учун 11 млн. сўмни ташкил этган.
Якка тартибдаги уй-жойлар бозорида эса Мирзо Улуғбек тумани етакчи. Бу ерда бир сотих ернинг ўртача нархи 1,72 млрд. сўмга етган. Энг паст кўрсаткич Бектемирда — 394 млн. сўмни ташкил этган. Нотурар кўчмас мулкнинг энг юқори нархи ҳам Мирзо Улуғбек туманида — 1 квадрат метр учун 24,4 млн. сўм. Бектемирда эса бу кўрсаткич 8,3 млн. сўмни ташкил этган.
Вилоятларда эса, Қўқон, Чирчиқ ва Янгийўл агломерацияларида хонадонларнинг энг юқори ўртача нархи Чирчиқда — 9 млн сўм/кв. м. Энг паст кўрсаткич Чинозда — 6,3 млн. сўм, Бухоро, Хива ва Когон ҳудудларида эса хонадонлар Бухорода қимматроқ — 8,4 млн. сўм/кв. м. Хивада 1 квадрат метрнинг ўртача нархи 4,8 млн. сўмни ташкил этмоқда. Самарқанд ҳам юқори нархлар билан ажралиб туради. Бу ерда хонадонларнинг 1 квадрат метри ўртача 11,8 млн. сўм, якка тартибдаги уй-жойларда бир сотих 472,1 млн. сўм, нотурар объектларда эса 1 квадрат метр 12,9 млн. сўмга баҳоланган.
Нукус, Фарғона ва Оҳангарон агломерацияларида хонадонларнинг энг юқори нархи Ангрен ва Олмалиқда — 7,1 млн. сўм/кв. мдан. Энг паст нарх эса Қувасойда — 4,5 млн. сўм/кв. м. Олмалиқда якка тартибдаги уй-жойлар ҳам нисбатан қиммат бўлиб, бир сотих ернинг ўртача нархи 129,7 млн. сўмни ташкил этган. Нотурар кўчмас мулкнинг энг юқори нархи Марғилонда — 6,2 млн. сўм/кв. м. Умуман, тадқиқот натижалари Ўзбекистонда кўчмас мулк нархлари ҳудудларга қараб сезиларли фарқ қилишини кўрсатмоқда. Энг юқори ўртача нарх — Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 25,3 млн сўм/кв. метр, энг паст нарх эса Қувасойда 4,5 млн. сўм/кв.м.
Шундай қилиб, хонадонларнинг 1 квадрат метр нархи бўйича энг қиммат ва энг арзон ҳудудлар ўртасидаги фарқ қарийб 5,6 баробарни ташкил этмоқда. Индивидуал режа маҳалла «еттилиги» томонидан тасдиқланиб, ҳар чоракда янгиланиб борилади. Шу тариқа, «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурида асосий эътибор вақтинчалик ёрдам эмас, балки оилани барқарор даромад манбаига олиб чиқиш, унинг яна камбағалликка қайтишининг олдини олиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилади.
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА