Рақобат қўмитасига республика бўйлаб истеъмолчилар томонидан қурилиш ва уй-жой соҳасига оид кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Қўмита мазкур мурожаатлардаги қонунбузилиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда.

Тошкент шаҳрида 10 нафардан ортиқ фуқаролар томонидан «CRYSTAL PAINT» МЧЖдан сотиб олинган кўп қаватли турар-жой хонадонларининг умумий майдони кам чиққан. Шунингдек, ҚҚС қайтариб берилмаганлиги бўйича эътироз билдириб мурожаат йўллаган 11 та истеъмолчига Қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан қурувчи ташкилотдан жами 225 млн. сўмга яқин пул маблағлари қайтариб берилиши таъминланди.

Шунингдек, Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи фуқаро И.Й, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.К, Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Г.Асқароваларнинг ҳам истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, тегишли қурилиш ташкилотларидан истеъмолчи фойдасига тўланган пул маблағлари қайтариб берилиши таъминланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита томонидан «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 19, 21, 24 ва 25-моддалари талабларига риоя қилинмаганлиги юзасидан қурувчи ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй-жой соҳасига оид 20 дан ортиқ мурожаат ижобий ҳал этилди