"Янги Ўзбекистон – 2030" стратегиясини амалга ошириш жараёнида бунёдкорликни ривожлантириш, коммунал хизматларни рақамлаштириш, энергия самарадор технологияларни жорий этиш ва шаҳар муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, сув таъминоти сифатини яхшилаш, иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ва соҳаларда энергия самарадорлигини ошириш бўйича салмоқли лойиҳалар олиб борилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг йилига қарийб 1 миллион нафарга кўпайиши уй-жой қурилишига бўлган талабни оширмоқда. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, янги кўп қаватли уйлар қурилгач, коммунал хизматга талаб ошади.

Бошқарув сервис компанияларининг вазифаси нималардан иборат?

Бошқарув сервис компанияси — кўп хонадонли битта ёки яқин, зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан қамраб олинган бир нечта уйдаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг бирлашмаси бўлиб, улар хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этиладиган нотижорат ташкилоти ҳисобланади.

Бошқарув сервис компанияси ўзига бириктирилган кўп қаватли уйлардаги умумий мулкни таъмирлаш, соз ҳолатда ишлашини назорат қилиш, уй атрофини ободонлаштириш каби ишларга масъул. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 1,4 миллиондан ортиқ хонадондан иборат 42 минг 72 та кўп квартирали уйлар мавжуд. Мазкур кўп квартирали уйларнинг 38 минг 689 тасига 821 та бошқарув ташкилотлари, 849 тасига 157 та ширкат, 676 тасига бевосита мулкдорлар ҳамда 1 минг 405 тасига идора ва ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Бугунги кунда уй-жой, коммунал хизматлари бозорида хизмат кўрсатувчи корхоналарга юқори даражада талаб қўйилмоқда. Бу ўз навбатида, мазкур корхоналарга малакали раҳбарлар ва ходимлар жалб қилишни талаб этади.

Ривожланган давлатларда уй-жойни бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш ҳам катта аҳамиятга эга. Европанинг бир қатор давлатларида айнан уй-жойни бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган техника олий ўқув юртлари ва махсус коллежлар фаолият юритади. Шу билан бир қаторда, коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар жамиятлари томонидан ҳам бу йўналишда раҳбар кадрлар тайёрлаш бўйича умумий базавий, шунингдек, малака ошириш бўйича турли ўқув курслари таклиф этилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ривожланган мамлакатларда ушбу фаолият турини амалга оширишга рухсат берувчи махсус малака ҳужжатига эга бўлиш уй-жойни бошқарувчилар учун шунчаки, қонунда назарда тутилган қабилида эмас, балки бозор талаби ҳисобланади. Уй-жой мулкдорлари ҳам, ўз навбатида, бундай малакага эга бўлмаган мутахассисларга ўз уй-жойларини бошқаришни ишониб топширмайдилар. Аксинча, бу йўналишда малакали мутахассислар, хусусан давлат ёки халқаро миқёсда тан олинган махсус сертификатга эга бошқарувчиларга, мулкдорларнинг кўплаб ва юқори миқдорда ҳақ тўланадиган буюртмаларига эга бўлиш имконини беради.

Эътиборли жиҳати шундаки, мамлакатимизда уй-жой, коммунал хизматлар борасида хориж тажрибаси ўрганилмоқда. Жумладан, яқинда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева бошчилигидаги делегация Хитойда бўлди. У ерда Хитой уй-жой, шаҳар ва қишлоқ қурилиш вазири Ни Хун бошчилигидаги масъуллар билан учрашди. Учрашув давомида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари вакиллари Пекин шаҳридаги бошқарув сервис компаниялари фаолияти билан яқиндан танишди. 

Хусусан, компанияларнинг аҳоли билан ишлаш механизмлари, соҳага тадбиркорликни жорий этиш йўналишларидаги илғор тажрибалари, уйларни эксплуатация қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя масалалари ўрганилди. Хитойнинг аҳолига сервис хизматларни тақдим этишдаги тажрибалари кенг муҳокама қилиниб, мазкур амалиётни мамлакатимизда жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

– Коммунал соҳа доимий ривожланиб бориши, аҳоли сонининг ортиб боришига монанд хизматлар сони ва сифати ҳам ортиб бориши жуда муҳим. Бунда халқаро тажриба катта аҳамиятга эга, – деди қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева. – Яқинда Хитой давлатида бўлиб, коммунал соҳадаги олиб борилаётган ишлар билан танишдик. Пекин шаҳрида фаолият юритувчи бир қатор бошқарув компаниялари иш жараёни билан қизиқдик. Пекинда компаниялар аҳолининг кўп қаватли уйларда қулай яшаш шароитини таъминлаш учун барча чораларни кўрган. Хусусан, уйларни иссиқлик билан таъминлаш, ҳолатини зарур талаблар асосида сақлаш, ертўлада жойлашган сув насослари, шунингдек, лифт қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш, уйларга туташ ва ободонлаштириш объектларини тозалаш ҳамда кўкаламзорлаштириш, шу билан бирга, 40 дан ортиқ сервис хизматлар кўрсатиб келади. 

Мазкур ишларни амалга ошириш мақсадида компания 260 нафар ишчи ўрни ташкил этган. Аҳолининг мажбурий бадалларни тўлаш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этади. Бу эса ўз навбатида хизмат сифатига ижобий таъсир ўтказиб келмоқда. Шу билан бирга, компания томонидан қариялар учун турли кўнгилочар тўгараклар ташкил этилган бўлиб, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинади. Шенчжен шаҳри дунё миқёсида шаҳарсозликни ривожлантириш йўналишида етакчи шаҳарлардан бири. Бу бевосита аҳолига коммунал хизматларни кўрсатишда ҳам ўз аксини топаётгани бизнинг эътиборимизни тортди. Соҳанинг тўлиқ рақамлашгани, ҳар бир кичик жиҳатга алоҳида эътибор берилгани ўзининг натижасини кўрсатган. Бу бизнинг бошқарув органларимиз учун катта тажрибадир.

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй-жой, коммунал тизимида Хитой тажрибаси қўлланилади