Уй олиш учун 322 нафар меҳнат мигранти рўйхатдан ўтди
Мамлакатимиз бўйича уй олиш учун “labormigration.uz” дастурий мажмуасидан 322 нафар меҳнат мигранти рўйхатдан ўтди.
Мамлакатимиз бўйича уй олиш учун “labormigration.uz” дастурий мажмуасидан 322 нафар меҳнат мигранти рўйхатдан ўтди.
Президентимизнинг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармонига асосан уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан 3 минг 462 хонадон ажратилиши белгиланган.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори кўра, турар жойга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари уй олиш учун “Labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтмоқда.
“Labormigration.uz” дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтган фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тасдиқнома берилади. Меҳнат мигрантлари мазкур тавсия асосида вилоят, туман, шаҳар комиссияларига ариза топширади.
Ажратиладиган хонадонлар ҳудудлар кесимида:
1. Қорақалпоғистон Республикаси – 210 та
2. Андижон вилояти – 420 та
3. Бухоро вилояти – 240 та
4. Жиззах вилояти – 120 та
5. Қашқадарё вилояти – 300 та
6. Навоий вилояти – 60 та
7. Наманган вилояти – 300 та
8. Самарқанд вилояти – 450 та
9. Сурхондарё вилояти – 270 та
10. Сирдарё вилояти – 90 та
11. Тошкент вилояти – 180 та
12. Фарғона вилояти – 420 та
13. Хоразм вилояти – 240 та
14. Тошкент шаҳри – 162 та
Жами: 3462 та
Жорий йилнинг 6 апрель ҳолатига кўра, “labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган фуқаролар ҳудудлар кесимида:
1. Қорақалпоғистон Республикаси – 15 та
2. Андижон вилояти – 26 та
3. Бухоро вилояти – 63 та
4. Жиззах вилояти – 7 та
5. Қашқадарё вилояти – 15 та
6. Навоий вилояти – 12 та
7. Наманган вилояти – 4 та
8. Самарқанд вилояти – 15 та
9. Сурхондарё вилояти – 29 та
10. Сирдарё вилояти – 8 та
11. Тошкент вилояти – 1 та
12. Фарғона вилояти – 8 та
13. Хоразм вилояти – 111 та
14. Тошкент шаҳри – 8 та
Жами: 322
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати