Қутқарувчи: Ўпирилган Юнусобод метро йўлининг ҳали тўртдан бир қисми ҳам қазиб улгурилмади
Юнусобод метро йўлининг қурилишида рўй берган ер ўпирилиши туфайли воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирлик ходимлари қутқарув ишларини давом эттирмоқдалар.

Юнусобод туман ҳокими Р. Усмонов ҳам ҳолат юз берган жойда қутқарув ишларини назорат қилмоқда.
Мазкур жойда ишлаган қурувчиларнинг сонига ҳозирча аниқлик киритилмади. Айни дамда қазиш ишлари давом этмоқда.
Қутқарувчилардан бирининг маълумотига кўра, ўпирилган жойнинг ҳали тўртдан бир қисми ҳам қазиб улгирилмаган.