Қорақалпоғистон Республикаси «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ҳудудларига ўрнатилган 20 дона фото-қопқонга ёввойи ҳайвонлар ва қушлар тушиб қолди. Улар орасида сайғоқ каби ноёб ҳайвонлар ҳам учрайди.

Қўриқхона ахборот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоби» ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро ташкилотининг «Қизил рўйхати»га киритилган сайғоқлар тўдаси кейинги беш йилда Устюртда кузатилмаган.

Шунингдек, қўриқхона ҳудудида яшайдиган тулки, бургут, ғоз каби ҳайвонотлар ҳам фото-қопқонга тушган.

Мониторинг тадбирлари эса давом этмоқда.

Е.Қаноатов, ЎзА