Пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ушу бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Марказий Осиё чемпионатида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон-1 ва Ўзбекистон-2 терма жамоаларининг 350 га яқин ёш спортчилари баҳслашди.

Тўрт кун давом этган чемпионатда ёш спортчилар ушунинг санда ва таолу йўналишида ғолиблик учун майдонга чиқди.  

Беллашувлар давомида спортчилар томонидан намойиш этилган ушунинг чиройли усуллари кўпчиликка манзур бўлди.  

Шиддатли ўтган баҳсларда мамлакатимиз спортчилари қатори қўшни давлат вакиллари ҳам совринли ўринлардан жой эгаллади. 

– Мусобақалар ҳар жиҳатдан кўтаринки руҳда кечди. Янги йил арафасида ташкил этилган Марказий Осиё чемпионати минтақанинг кучли спортчиларини саралаш билан бирга терма жамоаларга муносиб номзодларни танлашда, келгуси йил ўтадиган жаҳон чемпионатларига муносиб ҳозирлик кўришда муҳим аҳамият касб этди, – дейди Ўзбекистон ушу федерацияси раиси Равшан Ғаниев.  

Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва медаллар билан тақдирланди.  

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ушу: Тошкентда Марказий Осиё чемпионлари аниқланди