“Қуёшдан келаётган ультрабинафша нуридан инсон организми турли касалликка чалиниши мумкин.

Тонировка Калифорния штатида йўловчиларни иссиқдан асраш, “кондиционер”ни камроқ ишлатиб, ёнилғини тежаш ва ҳавони ифлослантирмаслик мақсадида жорий қилинган экан. Менимча, Ўзбекистоннинг иссиғи ҳам Калифорнияникидан кам эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий амалий тиббиёт маркази директори, профессор Улуғбек Собировга иссиқнинг организмга зарари масаласида “Депутат сўрови” жўнатилди. Яқинда жавоб келди:

“Қуёшдан келаётган ультрабинафша нуридан инсон организми турли касалликка чалиниши мумкин. Фотодерматоз, теридаги тошмалар, қизил югурук, тери саратони, сепкиллар шулар жумласидан. Бундан ташқари, соматик хасталиклар билан оғриган беморлар қабул қилаётган бир қатор дорилари қуёш нури таъсирида терига ножўя таъсир (фототоксик) қилиши исботланган. Албатта, қуёшдан ҳимояланиш усуллари кўп. Тонировка ҳам шулардан биридир. Мутахассис сифатида автомобиль ойналарини қорайтириш тиббиёт нуқтаи назаридан қулай деб ҳисоблайман”.

Ўзбекистонда 4 миллиондан кўп автомобиль бор ва улардан чиқаётган заҳарли газ миқдори тобора кўпаймоқда. Дунёда ҳавога чиқарилаётган заҳарли газнинг 40 фоизи транспортларга тўғри келади. Тошкентда бу кўрсаткич 90, Ўзбекистонда эса 60 фоизга етади ва бу дунё стандартидан 3 баробар кўп экан.

Бугун дунё аҳолисининг 95 фоизи тоза ҳаводан нафас олмаяпти. Ҳар йили 4-5 миллион киши айнан ҳавонинг ифлосланишидан нобуд бўляпти. Ўзбекистонда ҳам нафас олиш тизими, юрак-қон томир ва аллергик хасталиклар, иммунитетнинг пасайиши билан оғриганлар сони ошиб боряпти. Ўлим билан якунланган ҳолатлар ҳам кўп. Бюджетдан соғлиқни сақлаш учун ажратилаётган маблағ бугун триллионлар билан ўлчанмоқда (2019 йилнинг 9 ойида соғлиқни сақлаш учун 10,6 трлн сўм ажратилган).

Тонировка қиммат бўлгани учун ундан жуда кам сонли шахслар фойдаланяпти. 2019 йилда бундайлар сони жами автомобиль эгаларининг атиги 0,1 фоизини ҳам ташкил қилмаган. Ўзбекча қилиб айтганда, назаримда тонировканинг ушовидан тушови қимматга тушаётгандек. Майли, пул ҳам топилар. Лекин бевақт йўқотилган инсонлар соғлигини триллионлар билан ўлчаб бўлармикан?

Яқинда “Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жамоатчилик талаби ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб, мамлакатимизда автомобиль ойналари тусини ўзгартириш учун белгиланган тўловларни бекор қилиш бўйича таклиф хатини жўнатди. Шунингдек, бу масалани фракция йиғилишларида қайта-қайта кўтариш белгиланган. Ажаб эмас, яқин кунларда тонировка масаласида янгилик эшитиб қолсак.

Жаҳонгир ЗИЯЕВ, 
ЎзМТДП аъзоси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ушовидан тушови" қимматга тушаётган "тонировка"