Бугун AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси орқали ажратиладиган грант учун аризалар қабул қилина бошланди.

Ушбу ташаббус тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, хусусан тўқимачилик, туризм, яшил иқтисодиёт ва ахборот-коммуникация технологиялари каби муҳим йўналишлар тараққиётини рағбатлантиришга қаратилган.

Дастур кичик ва ўрта бизнес корхоналари, нодавлат ташкилотлар ва иқтисодий-ижтимоий ривожланишга ҳисса қўшадиган бошқа тузилмаларни қўллаб-қувватлайди.

Бу галги грант миқдори қўшма молиялаштириш шарти билан 25-100 минг долларни ташкил қилади. Кўпгина корхоналар учун лойиҳа харажатининг 50 фоизи қопланади.

Маълумки, USAID аёллар, ёшлар ва бошқа эҳтиёжманд тоифаларга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратади. Яъни, харажатнинг 80 фоизигача қисми молиялаштирилишини таклиф қилиши мумкин.

15 октябргача ариза бериш мумкин бўлган ушбу грант ташаббусидан кўзланган мақсад фаол, инновацион ва барқарор тадбиркорлик экотизимини шакллантириш орқали узоқ муддатли иқтисодий ривожланишни таъминлашдир.

Г.Сатторова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
USAID Ўзбекистон учун яна бир грант дастурини эълон қилди