Ургутлик 123 ёшли онахон рeфeрeндумда овоз бeрди
Ургут тумани Ғойибота маҳалласида яшовчи, “Шуҳрат” медали соҳибаси Улуғ она Олимова 123 ёшда. Онахон маҳалладаги 985-референдум участкасида овоз берувчилари рўйхатига киритилган. Улуғ она участкага бора олмаслиги сабабли, унинг илтимосига кўра комиссия аъзолари овоз беришини шу хонадонда ташкил этишди. Ҳаётнинг кўп қийинчилик ва ташвишларини кўрган онахон бугунги кунларга шукрона айтиб, фарзанд ва невара-чеваралари ардоғида ҳаёт кечирмоқда.


Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда туманда Улуғ она сингари юз ёшдан ошган 6 нафар пиру бадавлат нуронийлар истиқомат қилади. Бугун уларнинг барчаси ўз хонадонида туриб, “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича умумхалқ референдумида овоз берди.
Ғ.ҲАСАНОВ,
ЎзА