Ургут туманидаги Андак маҳалласи тоғларида халқаро параплан фестивали бошланди.
Фестиваль очилишида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади ва экстремал туризм турларини оммалаштириш, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш мақсадида Ургут доимий экстремал туризм турлари ўтказиладиган жойга айлантирилишини таъкидлади.

Икки кун давом этадиган фестивалда ўнга яқин давлатдан 100 нафар иштирокчи қатнашяпти.


Фестиваль дастуридан параплан шоулари ва мусобақалари, гастрономик кўргазмалар, концертлар, миллий ўйинлар ва қизиқарли мусобақалар ўрин олган.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари