ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида фиджитал спорт ўйинларининг республика босқичи мусобақалари бўлиб ўтди.
“Ёшлик” спорт мажмуасида старт олган мусобақа Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги, Фиджитал спорт федерацияси, Хоразм вилояти спорт бошқармаси ҳамда “Ўзтелеком” АЖ ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларидан жами 336 нафар спортчи фиджитал футбол – ФИФА24 2х2, фиджитал баскетбол – 3×3 каби йўналишларида ўз маҳоратини синовдан ўтказди.
[gallery-25795]
Таъкидлаш керак, мазкур мусобақа 2026 йилда ўтказилиши режалаштирилган “Келажак ўйинлари” учун саралаш баҳси ҳисобланади.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА